Ёмғир, шамол ва иссиқ ҳарорат — Тошкентда 23 май учун об-ҳаво

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Бугун Тошкентда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мукин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, 23 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кечаси +17-19, кундузи +28-30 даража илиқ бўлади.
Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-14 метргача кучайиши мумкин.