Қайси ҳудуд бугун кўпроқ исийди? — Ўзбекистонда 23 май учун об-ҳаво

Прогнозларга кўра, бугун фақат 5 та ҳудудда ёмғир ёғади. Қолган жойларда ҳаво ҳарорати +35 даражагача исийди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Бугун республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, Тошкент шаҳри ва вилояти, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, шунингдек тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкент +30 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари эса +35 даражагача исийди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +15-20 даража илиқ, кундузи +30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +17-22 даража илиқ, кундузи +30-35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +15-20 даража илиқ, кундузи +27-32 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +15-20 даража илиқ, кундузи +27-32 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +19-24 даража илиқ, кундузи +30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +14-19, кундузи +25-30 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларидаҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +7-12, кундузи +20-25 даража илиқ бўлади.