ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Украина террорчилари ҳужуми. Артемовскда мағлубиятга учраган Киев режими тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга ўтди. 22 май куни "Козинка" халқаро назорат-ўтказиш пункти, шунингдек, Белгород вилоятининг Граиворонский туманидаги бошқа бир қатор фуқаролик объектлари артиллериядан ўққа тутилгандан сўнг, Украина миллатчиларидан иборат диверсион гуруҳлари Россия ҳудудига бостириб кирди.
Тезкор аксилтеррор операция давомида ҳаво ҳужумлари, артиллерия ўқлари ва Ғарбий ҳарбий округ Давлат чегараси қўриқлаш бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида миллатчи тузилмалар блокланди ва тор-мор этилди. Миллатчиларнинг қолдиқлари Украина ҳудудига қайтарилди ва у ерда улар бутунлай йўқ қилинмагунча отишмада давом этди.
Белгород вилояти ва қўшни Украина ҳудудида ўтказилган операция давомида жами 70 дан ортиқ украиналик террорчи, тўртта зирҳли жанговар машина ва бешта пикап йўқ қилинди.
Тезкор аксилтеррор операция давомида ҳаво ҳужумлари, артиллерия ўқлари ва Ғарбий ҳарбий округ Давлат чегараси қўриқлаш бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида миллатчи тузилмалар блокланди ва тор-мор этилди. Миллатчиларнинг қолдиқлари Украина ҳудудига қайтарилди ва у ерда улар бутунлай йўқ қилинмагунча отишмада давом этди.
Белгород вилояти ва қўшни Украина ҳудудида ўтказилган операция давомида жами 70 дан ортиқ украиналик террорчи, тўртта зирҳли жанговар машина ва бешта пикап йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Харков вилоятининг Масютовка, Тимковка, Табаевка ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 110 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси ва иккита автомашинасини йўқ қилинди. Тимковка посёлкаси ҳудудида Украинанинг иккита диверсион-разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳининг тезкор-тактик авиацияси, артиллерия ўт ўчириш ва оғир ўт ўчириш тизимлари ЛХРнинг Червоная Диброва ва ДХРнинг Серебрянка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 65 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, битта танки, учта зирҳли жанговар машинаси, иккита автомобили, шунингдек, Мста-Б, Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида Украинанинг 375 гача ҳарбий хизматчилари, иккита танкм, бешта зирҳли жанговар машинаси, тўртта машина, Д-30 гаубицаси ва радар станцияси, АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 батареяга қарши радари йўқ қилинди.
ДХРнинг Верхнекаменское ва Ступочки аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 60 ва 64-механизациялашган бригадаларининг иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запороже йўналишларида "Шарқ" кучлари гуруҳининг ҳаво ва артиллерия зарбалари натижасида ДХРнинг Марфопол, Малая Токмачка, Новоданиловка ва Запороже вилоятиКаменское аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 150 дан ортиқ ҳарбийлар, учта пикап ва битта Мста-Б гаубицаси йўқ қилинди.
Запороже вилояти Олговское аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Херсон йўналишида охирги 24 соат ичида 20 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта автомашина ва Мста-Б гаубицаси йўқ қилинди.
Армия авиацияси ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 112 та позицияда жойлашган 96та артиллерия бўлинмаларининг ишчи кучи ва ҳарбий техникаларига зарба берди.
ДХРнинг Торецк қишлоғи яқинида УҚКнинг 24-механизациялашган бригадаси қўмондонлик пунктига зарбага берилди. ДХРнинг Авдеевка аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг ҳарбий техникаси сақланадиган иккита ёқилғи омбори йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун авомида АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ва "Ураган" кўп ракетали тизимларининг 13 та ракетасини тутиб олди.
ЛХРнинг Кременная, ДХРнинг Ивановка, Кирилловка, Новоандреевка ва Петровское аҳоли пунктлари, шунингдек, Харков вилоятидаги Токаревка ҳудудларида Украинанинг 11 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан Украина Қуролли кучлари жами 428 та самолёт, 235 та вертолёт, 4273 та учувчисиз учиш аппарати, 424 та зенит-ракета тизими, 9275 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1100 та кўп марталик жанговар техника ракета тизимлари, 4887 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 10395 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.