G7 Хитойни таҳдид деб атаб, дунёни алдай олмайди — Хитой ТИВ

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги G7нинг Пекин таҳдиди ҳақидаги баёнотларини ножоиз деб атади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. G7 халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда Хитойни таҳдид деб атаб, “дунёни алдай олмайди”. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
"Катта еттиликнинг баъзи аъзолари Хитойни "глобал хавфсизлик ва фаровонликка энг катта таҳдид" деб аташади. Жиддийми?", деб ёзади у ўзининг Twitter саҳифасида.
Дипломатнинг таъкидлашича, Хитой жаҳон иқтисодиётининг “биринчи рақамли двигатели” бўлиб, “Катта еттилик”нинг барча аъзолари бирлашганидан кўра кўпроқ ўсишга ёрдам беради.
Шунингдек, у дунёнинг 140 дан ортиқ давлатларининг асосий савдо шериги ва БМТнинг тинчликпарвар операцияларини молиялаштиришда иккинчи ўринда туради.

"Агар Хитой таҳдид бўлса, суверен давлатлар билан уруш бошлаган, бошқа мамлакатларда қонуний ҳукуматни ағдариб ташлайдиган, кўп томонлама келишувлардан воз кечадиган ва бошқа мамлакатларни таъминот занжирларини кесишга мажбур қиладиган G7 аъзолари унда ким?", дея қўшимча қилди у.

Дипломат, шунингдек, АҚШ сўнгги йилларда қайси халқаро шартномалардан чиққани кўрсатилган инфографикани ҳам чоп этди ва "АҚШ халқаро қоидаларга қандай "бўйсуниши" ҳақида эслатма", деб ёзди.
Инфографикада кўрсатилган келишувлар орасида Париж келишуви, ЮНЕСКО, Ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома, Очиқ осмон шартномаси ва бошқалар бор.