https://sputniknews.uz/20230523/katta-yettilik-xitoy-tahdid-35224300.html
G7 Хитойни таҳдид деб атаб, дунёни алдай олмайди — Хитой ТИВ
G7 Хитойни таҳдид деб атаб, дунёни алдай олмайди — Хитой ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги G7нинг Пекин таҳдиди ҳақидаги баёнотларини ножоиз деб атади.
2023-05-23T10:00+0500
2023-05-23T10:00+0500
2023-05-23T12:03+0500
дунёда
хитой
ақш
g7
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0e/23314460_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_56f138a33c6cec9823fe4a19a1b62e23.jpg
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. G7 халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда Хитойни таҳдид деб атаб, “дунёни алдай олмайди”. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.Дипломатнинг таъкидлашича, Хитой жаҳон иқтисодиётининг “биринчи рақамли двигатели” бўлиб, “Катта еттилик”нинг барча аъзолари бирлашганидан кўра кўпроқ ўсишга ёрдам беради.Шунингдек, у дунёнинг 140 дан ортиқ давлатларининг асосий савдо шериги ва БМТнинг тинчликпарвар операцияларини молиялаштиришда иккинчи ўринда туради.Дипломат, шунингдек, АҚШ сўнгги йилларда қайси халқаро шартномалардан чиққани кўрсатилган инфографикани ҳам чоп этди ва "АҚШ халқаро қоидаларга қандай "бўйсуниши" ҳақида эслатма", деб ёзди. Инфографикада кўрсатилган келишувлар орасида Париж келишуви, ЮНЕСКО, Ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома, Очиқ осмон шартномаси ва бошқалар бор.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0e/23314460_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ae59b5c895483be1b0bcdca9cfd9dd24.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё хитой ақш g7
G7 Хитойни таҳдид деб атаб, дунёни алдай олмайди — Хитой ТИВ
10:00 23.05.2023 (янгиланди: 12:03 23.05.2023) Хитой Ташқи ишлар вазирлиги G7нинг Пекин таҳдиди ҳақидаги баёнотларини ножоиз деб атади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. G7 халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда Хитойни таҳдид деб атаб, “дунёни алдай олмайди”. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
"Катта еттиликнинг баъзи аъзолари Хитойни "глобал хавфсизлик ва фаровонликка энг катта таҳдид" деб аташади. Жиддийми?", деб ёзади у ўзининг Twitter саҳифасида.
Дипломатнинг таъкидлашича, Хитой жаҳон иқтисодиётининг “биринчи рақамли двигатели” бўлиб, “Катта еттилик”нинг барча аъзолари бирлашганидан кўра кўпроқ ўсишга ёрдам беради.
Шунингдек, у дунёнинг 140 дан ортиқ давлатларининг асосий савдо шериги ва БМТнинг тинчликпарвар операцияларини молиялаштиришда иккинчи ўринда туради.
"Агар Хитой таҳдид бўлса, суверен давлатлар билан уруш бошлаган, бошқа мамлакатларда қонуний ҳукуматни ағдариб ташлайдиган, кўп томонлама келишувлардан воз кечадиган ва бошқа мамлакатларни таъминот занжирларини кесишга мажбур қиладиган G7 аъзолари унда ким?", дея қўшимча қилди у.
Дипломат, шунингдек, АҚШ сўнгги йилларда қайси халқаро шартномалардан чиққани кўрсатилган инфографикани ҳам чоп этди ва "АҚШ халқаро қоидаларга қандай "бўйсуниши" ҳақида эслатма", деб ёзди.
Инфографикада кўрсатилган келишувлар орасида Париж келишуви, ЮНЕСКО, Ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома, Очиқ осмон шартномаси ва бошқалар бор.