Электрон сигареталар, шу жумладан, никотинсизлари ҳам, чекишни ташлашга ёрдам бермайди, балки бу жараённи мураккаблаштиради. Бу ҳақда психиатр-нарколог Антон Масякин маълум қилди.
“Ҳақиқат шундаки, чекувчи никотинсиз сигаретани чекаётганида, тамаки чекишдаги каби одатий ҳаракатларни мунтазам равишда қилишда давом этади. Бундан келиб чиқадики, чекиш ҳаракатининг хулқ-атвор компонентини таъминловчи нейрон занжирлар одатий ҳолатни давом эттирмоқда. Бу чекувчининг стереотипик хатти-ҳаракатини, чекиш одатини ўзгармаслигини англатади", – деди шифокор РИА Новости билан суҳбатда.
Асабий вазиятда чекувчи яна никотин ўз ичига олган маҳсулотдан фойдаланади, чунки у организми учун бошқа муқобил вариантни топмаган. Чекишни тўхтатишнинг энг самарали усули – бу хулқ-атвор ва фармакологик терапиянинг бирлашмаси.
“Ғазаб ёки асабийлашиш, ташвиш ва тушкунлик, уйқу муаммолари ва ҳоказо ҳолатларда намоён бўладиган никотинга иштиёқни камайтириш учун бошқа терапевтик усуллар ҳам қўлланилади”, – дея қўшимча қилди Масякин.
Шунингдек, у тамаки чекишни ташлаган одам спиртли ичимликларни чекиш “ўрнини босиш” сифатида суиистеъмол қилишни бошлаши мумкинлигини таъкидлади. Шунинг учун, чекишни ташлаш жараёни давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан ҳам воз кечиш муҳимдир.