https://sputniknews.uz/20230523/elektron-sigareta-chekishni-tashlashga-yordam-beradimi-35251048.html
Электрон сигарета чекишни ташлашга ёрдам берадими
Электрон сигарета чекишни ташлашга ёрдам берадими
Sputnik Ўзбекистон
Чекишни ташлаш жараёни давомида унинг ўрнини босувчи бошқа воситалар, жумладан спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан ҳам воз кечиш муҳим. 23.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-23T23:36+0500
2023-05-23T23:36+0500
2023-05-24T11:51+0500
бу қизиқ
электрон сигарета
саломатлик
соғлом турмуш тарзи
соғлиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/17/35250808_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_e1eceb5e2c41e013b9181cc07352c005.jpg
Электрон сигареталар, шу жумладан, никотинсизлари ҳам, чекишни ташлашга ёрдам бермайди, балки бу жараённи мураккаблаштиради. Бу ҳақда психиатр-нарколог Антон Масякин маълум қилди.Асабий вазиятда чекувчи яна никотин ўз ичига олган маҳсулотдан фойдаланади, чунки у организми учун бошқа муқобил вариантни топмаган. Чекишни тўхтатишнинг энг самарали усули – бу хулқ-атвор ва фармакологик терапиянинг бирлашмаси.“Ғазаб ёки асабийлашиш, ташвиш ва тушкунлик, уйқу муаммолари ва ҳоказо ҳолатларда намоён бўладиган никотинга иштиёқни камайтириш учун бошқа терапевтик усуллар ҳам қўлланилади”, – дея қўшимча қилди Масякин.Шунингдек, у тамаки чекишни ташлаган одам спиртли ичимликларни чекиш “ўрнини босиш” сифатида суиистеъмол қилишни бошлаши мумкинлигини таъкидлади. Шунинг учун, чекишни ташлаш жараёни давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан ҳам воз кечиш муҳимдир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/17/35250808_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_2629136282a3546187805943566bf5c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
электрон сигарета, саломатлик, соғлом турмуш тарзи, соғлиқ
электрон сигарета, саломатлик, соғлом турмуш тарзи, соғлиқ
Электрон сигарета чекишни ташлашга ёрдам берадими
23:36 23.05.2023 (янгиланди: 11:51 24.05.2023) Чекишни ташлаш жараёни давомида унинг ўрнини босувчи бошқа воситалар, жумладан спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан ҳам воз кечиш муҳим.
Электрон сигареталар, шу жумладан, никотинсизлари ҳам, чекишни ташлашга ёрдам бермайди, балки бу жараённи мураккаблаштиради. Бу ҳақда психиатр-нарколог Антон Масякин маълум қилди.
“Ҳақиқат шундаки, чекувчи никотинсиз сигаретани чекаётганида, тамаки чекишдаги каби одатий ҳаракатларни мунтазам равишда қилишда давом этади. Бундан келиб чиқадики, чекиш ҳаракатининг хулқ-атвор компонентини таъминловчи нейрон занжирлар одатий ҳолатни давом эттирмоқда. Бу чекувчининг стереотипик хатти-ҳаракатини, чекиш одатини ўзгармаслигини англатади", – деди шифокор РИА Новости билан суҳбатда.
Асабий вазиятда чекувчи яна никотин ўз ичига олган маҳсулотдан фойдаланади, чунки у организми учун бошқа муқобил вариантни топмаган. Чекишни тўхтатишнинг энг самарали усули – бу хулқ-атвор ва фармакологик терапиянинг бирлашмаси.
“Ғазаб ёки асабийлашиш, ташвиш ва тушкунлик, уйқу муаммолари ва ҳоказо ҳолатларда намоён бўладиган никотинга иштиёқни камайтириш учун бошқа терапевтик усуллар ҳам қўлланилади”, – дея қўшимча қилди Масякин.
Шунингдек, у тамаки чекишни ташлаган одам спиртли ичимликларни чекиш “ўрнини босиш” сифатида суиистеъмол қилишни бошлаши мумкинлигини таъкидлади. Шунинг учун, чекишни ташлаш жараёни давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан ҳам воз кечиш муҳимдир.