ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистонлик 8 ёшли Давлатбек Абдуллаев Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган халқаро турнир ғолиби бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
© пресс-служба хокимията Ташкентской области
Таъкидланишича, бекободлик Давлатбек Абдуллаев 4 йилдан буён спорт билан шуғулланиб келади. У айни кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган “Winner сup-2023” халқаро мусобақасида каратенинг WKF тури бўйича баҳс олиб борди.
Давлатбек Абдуллаев дунёнинг кўплаб давлатларидан келган спортчилар билан бир қаторда баҳс олиб бориб, олтин медаль соҳиби бўлди.