ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Россия Федерацияси – Ўзбекистоннинг табиий ва яқин ҳамкори. Барча йўналишлардаги ўзаро манфаатли муносабатлар доимий асосда мустаҳкамланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар бошланишидан олдин маълум қилди.
“Россия Федерацияси – бу Ўзбекистоннинг табиий ва яқин ҳамкори. Ўтган йил сентябрида Самарқандда (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида – таҳр.) муносабатларимиз тарихининг янги даври белгилаб олинган. Икки давлат етакчилари томонидан кенг қамровли стратегик шерикчилик тўғрисида декларация имзоланди. Биз доимий равишда барча муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли муносабатларимизни мустаҳкамлаб келяпмиз. Янги ўсиш драйверларини излаш ва мавжуд захираларни амалга оширишни мўлжаллаб, бу суръатни сақлаш ва оширишга қатъиян аҳд қилганмиз”, - деди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлари вазири кеча Москвада амалий ташриф билан бўлиб турибди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан ҳамкорлик истиқолларини муҳокама қилиш учун музокаралар ўтказмоқда.
22 Май 2023, 14:17