https://sputniknews.uz/20230522/moskva-ozbekiston-bilan-ikki-tomonlama-iqtisodiy-aloqalar-35204245.html
Ўзбекистон билан иқтисодий алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда — РФ ТИВ
Ўзбекистон билан иқтисодий алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда — РФ ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Россия томони Ўзбекистон билан икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар муваффақиятли ривожланаётганини қайд этди.
2023-05-22T14:17+0500
2023-05-22T14:17+0500
2023-05-22T14:22+0500
россия
ўзбекистон
ўзбекистон тив
россия тив
бахтиёр саидов
сергей лавров
иқтисод
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Россия томони Ўзбекистон билан икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар муваффақиятли ривожланаётганини қайд этиб, томонлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, йўл қурилиши машинасозлиги ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни устувор йўналиш сифатида ривожлантиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Россия Ташқи ишлар вазирлиги ахборот ва матбуот департаменти.Қайд этилишича, жорий йилда ўзаро товар айирбошлашнинг ижобий динамикаси сақланиб қолмоқда. "Шундай қилиб, биргина жорий йилнинг январ-феврал ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,2 %га (1,2 млрд $гача) ўсди. Қўшма лойиҳалар тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда", — деб қўшимча қилинди РФ ТИВда.Томонлар Россия Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган лойиҳа идорасининг саноат ва савдо соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишдаги самарадорлигини қайд этилиб, 46 та янги қўшма лойиҳалардан иборат “портфел”ни шакллантирди.“Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, йўл қурилиши инжиниринги ва фармацевтика соҳаларида ўзаро ҳамкорликни устувор йўналиш сифатида ривожлантириш режалаштирилмоқда”, - деб хулоса қилди Россия вазирлиги.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон билан иқтисодий алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда рф тив
ўзбекистон билан иқтисодий алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда рф тив
Ўзбекистон билан иқтисодий алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда — РФ ТИВ
14:17 22.05.2023 (янгиланди: 14:22 22.05.2023) Россия ТИВ: Москва Ўзбекистон билан икки томонлама иқтисодий алоқалар муваффақиятли ривожланаётганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Россия томони Ўзбекистон билан икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар муваффақиятли ривожланаётганини қайд этиб, томонлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, йўл қурилиши машинасозлиги ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни устувор йўналиш сифатида ривожлантиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Россия Ташқи ишлар вазирлиги ахборот ва матбуот департаменти.
"Ғарб томонидан ноқонуний тўсиқларни жорий этиш орқали жаҳон иқтисодиётида юзага келган номутаносибликлардан келиб чиқадиган қийинчиликларга қарамай, ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда. Буни 2022 йилдаги савдо маълумотлари кўрсатмоқда - 8,7 млрд $ (2021 йилдаги ўсиш билан солиштирганда) 26 %ни ташкил этди”, — дейилган вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, жорий йилда ўзаро товар айирбошлашнинг ижобий динамикаси сақланиб қолмоқда. "Шундай қилиб, биргина жорий йилнинг январ-феврал ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,2 %га (1,2 млрд $гача) ўсди. Қўшма лойиҳалар тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда", — деб қўшимча қилинди РФ ТИВда.
Томонлар Россия Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган лойиҳа идорасининг саноат ва савдо соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишдаги самарадорлигини қайд этилиб, 46 та янги қўшма лойиҳалардан иборат “портфел”ни шакллантирди.
“Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, йўл қурилиши инжиниринги ва фармацевтика соҳаларида ўзаро ҳамкорликни устувор йўналиш сифатида ривожлантириш режалаштирилмоқда”, - деб хулоса қилди Россия вазирлиги.