"Икки томонлама ҳамкорликнинг энг муҳим йўналиши бу — энергетика. Иқтисодий муносабатларимизнинг флагман лойиҳаси — Ўзбекистонда Россия томонидан лойиҳалаштирилган атом электр станциясини қуришдир. Бош шартноманинг асосий шартлари бўйича келишув имзоланган, тайёргарлик даражаси юқори”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон ва Россия орасида 2017 йилда иккита ВВЭР-1200 атом энергоблокини қуриш бўйича шартнома имзолаган эди. Икки йилдан сўнг Жиззахда қурилиш учун майдон танланди ва сейсмологик, гидрологик, метеорологик ва экологик параметрлар бўйича маълумотлар йиғила бошланган эди.
Режага кўра, “Росатом” давлат корпорацияси ва “Ўзатом” агентлиги ҳамкорлигида қурилаётган атом электр станцияси йилига қарийб 3 миллиард куб метр газни тежайди. Шунингдек, станция қурилиши ва фойдаланиш даврида 8 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.