ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистонда Россия томонидан лойиҳалаштирилган атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича шартноманинг асосий шартлари бўйича келишув юқори даражада тайёр, деб хабар берди РИА Новостига Россия ТИВ ахборот ва матбуот департаменти.
АЭС бўйича Бош шартноманинг асосий шартлари бўйича келишув имзоланган.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистонда Россия томонидан лойиҳалаштирилган атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича шартноманинг асосий шартлари бўйича келишув юқори даражада тайёр, деб хабар берди РИА Новостига Россия ТИВ ахборот ва матбуот департаменти.
"Икки томонлама ҳамкорликнинг энг муҳим йўналиши бу — энергетика. Иқтисодий муносабатларимизнинг флагман лойиҳаси — Ўзбекистонда Россия томонидан лойиҳалаштирилган атом электр станциясини қуришдир. Бош шартноманинг асосий шартлари бўйича келишув имзоланган, тайёргарлик даражаси юқори”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси
Ўзбекистон ва Россия орасида 2017 йилда иккита ВВЭР-1200 атом энергоблокини қуриш бўйича шартнома имзолаган эди. Икки йилдан сўнг Жиззахда қурилиш учун майдон танланди ва сейсмологик, гидрологик, метеорологик ва экологик параметрлар бўйича маълумотлар йиғила бошланган эди.
Режага кўра, “Росатом” давлат корпорацияси ва “Ўзатом” агентлиги ҳамкорлигида қурилаётган атом электр станцияси йилига қарийб 3 миллиард куб метр газни тежайди. Шунингдек, станция қурилиши ва фойдаланиш даврида 8 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.