ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган энг муҳим воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Ўтган тунда Россия Қуролли Кучлари Днепр аэродромидаги объектларга узоқ масофадан аниқ зарба берувчи қуроллар ёрдамида зарба берди. Зарба натижасида қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан жиҳозланган омборлар, авиация техникаси, шунингдек, ракеталарни созлаш техни станцияси йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная, Масютовка, Цинковка, Котляровка ва Крахмалное аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 50дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, иккита автомашинаси ва Д-30 гаубицасини йўқ қилди.
Харков вилоятининг Тимковка, Ивановка ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг учта диверсия-разведка гуруҳи ҳаракатлари тўхтатилди.
ЛХРнинг Стелмаховка аҳоли пункти яқинида 103-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи ЛХРнинг Невское, Червоная Диброва ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 55 тагача ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта автомашинасм, шунингдек, "Мста-Б" ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Донетск йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлари, ҳаво ҳужумлари ва артиллерия зарбалари натижасида кун давомида 270 нафаргача УҚК ҳарбийлари, тўртта зирҳли жанговар машина, учта автомашина, битта Д-20 гаубицаси ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донетск ва Запороже йўналишларида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Шевченко, Марфопол, Малая Токмачка ва Запороже вилоятининг Нестерянка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 150 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, иккита пикапи ва иккита Д-30 гаубицаларини йўқ қилди.
ДХРнинг Новодонетское аҳоли пункти ҳудудида Украина диверсион-разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Запороже вилоятининг Орехов шаҳри яқинида Украина Қуролли Кучларининг 65-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори вайрон қилинган.
Херсон йўналишида кун давомида содир бўлган жанглар натижасида 20 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматч, тўртта автомобиль, битта "Гиацинт-Б" тўпи ва Мста-Б гаубицаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Станислав қишлоғи яқинида 123-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Армия авиацияси ва артиллерияси кун давомида 107та позицияларда жойлашган УҚК 98- артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Лозовое аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг Ми-8 вертолёти уриб туширилди.
Ўтган кун давомида АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS кўп ракетали тизимининг бешта ракетаси тутиб олинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ДХРнинг Кременец, Пески, Александровка, Веселее, Сладкая Балка, Марфопол, Запорижжя вилояти, Херсон вилоятининг Сергеэвка ва Любимовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 17 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 428 та самолёт, 235 та вертолёт, 4262 та учувчисиз учиш аппарати, 424 та зенит-ракета мажмуаси, 9257 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1100 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 4881 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 10379 дона махсус ҳарбий машиналар.