Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Зеленский Артёмовск бой берилганини тасдиқлади

Зеленский Украина қуролли кучлари Артёмовскни бой берганини тан олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Украина қуролли кучлари Артёмовскни бой берганини тан олди, дея хабар бермоқда “Reuters”.
Украина етакчиси “Катта еттилик” (G7) мамлакатлари саммити бўлиб ўтаётган Япониянинг Хиросима шаҳрида журналистларнинг Артёмовск ҳозирда Украина ҳарбийлари назорати остидами, деган саволига жавоб берар экан, шундай баёнот берди.
“Менимча, йўқ. Бугун у фақат бизнинг қалбимизда қолади”, - деди Зеленский.
Кеча, 20 май куни “Вагнер гуруҳи” асосчиси Евгений Пригожин Россия кучлари Артёмовскни (Бахмут) тўлиқ назорат остига олганини маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин шаҳарни озод қилишда қатнашган барча жангчиларни табриклади.
Артёмовск ДХР ҳудудида, Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Бу Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир. Шаҳар атрофида шиддатли жанглар кўп ой давом этди.