Ўзбекистонга 4 ойда нечта турист келган?

Тўрт ойда энг кўп Тожикистон фуқаролари (623,8 минг нафар) туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
4 ойда энг кўп Тожикистон фуқаролари (623,8 минг нафар) туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шунингдек, Қозоғистондан 558,8 минг нафар, Қирғиз Республикасидан 487,7 минг нафар, Россиядан 207,7 минг нафар, Туркиядан 29,7 минг нафар, Туркманистондан 14,2 минг нафар, Жанубий Кореядан 9,2 минг нафар, Ҳиндистондан 8,3 минг нафар, Хитойдан 6,3 минг нафар, Германиядан 5,7 минг нафар фуқаролар туристик мақсадда Ўзбекистонга келган.