Ўзбекистон “Тошкент-2025” Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганади

KazanExpo форумида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Россия билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистон “Тошкент-2025” Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бошчилигидаги делегация Россиянинг Қозон шаҳрида “Rossiya-Islom dunyosi KazanExpo 2023” форумида иштирок этди. Тадбир доирасида минтақада спорт йўналишида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашувлар ўтказилди.
Делегация Узбекистана приняла участие в форуме “Россия-Исламский мир KazanExpo2023”
Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов, Россия Спорт вазири Олег Матицин билан учрашиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида спорт соҳасида янги режаларни кўриб чиқишди.
Делегация Узбекистана приняла участие в форуме “Россия-Исламский мир KazanExpo2023”
“Тадбир доирасида ҳар икки мамлакат спорт вазирларининг қўшма комиссия йиғилиши ҳам ўтказилиб, якунда давлатлар ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди”, дейилади хабарда.
Мутасаддилар учрашув давомида келгуси мусобақаларга биргаликда тайёргарлик кўриш, терма жамоалар иштирокида қўшма йиғинлар ўтказиш ҳақида фикр алмашишди.
Шунингдек, суҳбатда “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганиш ҳам кун тартибидаги масалалардан жой олди.
Делегация Узбекистана приняла участие в форуме “Россия-Исламский мир KazanExpo2023”
Сафар давомида Станислав Поздняков бошчилигидаги Россия Олимпия қўмитаси мутасаддилари билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда томонлар ўртасидаги узоқ йиллик дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, соҳадаги сўнгги ютуқлар бўйича тажриба алмашиш бўйича мунозаралар олиб борилди.