https://sputniknews.uz/20230520/ozbekiston-toshkent-2025-osiyo-oyinlari-qozon-35152784.html
Ўзбекистон “Тошкент-2025” Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганади
Ўзбекистон “Тошкент-2025” Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганади
Sputnik Ўзбекистон
KazanExpo форумида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Россия билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади.
2023-05-20T07:58+0500
2023-05-20T07:58+0500
2023-05-20T07:58+0500
спорт
россия
татаристон
ўзбекистон
адҳам икрамов
россия — ислом олами: kazanforum
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/14/35152158_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_68488874047c76300c6967db42c09a11.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистон “Тошкент-2025” Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бошчилигидаги делегация Россиянинг Қозон шаҳрида “Rossiya-Islom dunyosi KazanExpo 2023” форумида иштирок этди. Тадбир доирасида минтақада спорт йўналишида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашувлар ўтказилди.Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов, Россия Спорт вазири Олег Матицин билан учрашиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида спорт соҳасида янги режаларни кўриб чиқишди.Мутасаддилар учрашув давомида келгуси мусобақаларга биргаликда тайёргарлик кўриш, терма жамоалар иштирокида қўшма йиғинлар ўтказиш ҳақида фикр алмашишди.Шунингдек, суҳбатда “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганиш ҳам кун тартибидаги масалалардан жой олди.Сафар давомида Станислав Поздняков бошчилигидаги Россия Олимпия қўмитаси мутасаддилари билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда томонлар ўртасидаги узоқ йиллик дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, соҳадаги сўнгги ютуқлар бўйича тажриба алмашиш бўйича мунозаралар олиб борилди.
татаристон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/14/35152158_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f5a01afa0bbde1fc8cec3c72e0c68776.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия татаристон ўзбекистон спорт меморандум kazanexpo
россия татаристон ўзбекистон спорт меморандум kazanexpo
Ўзбекистон “Тошкент-2025” Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганади
KazanExpo форумида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Россия билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистон “Тошкент-2025” Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бошчилигидаги делегация Россиянинг Қозон шаҳрида “Rossiya-Islom dunyosi KazanExpo 2023” форумида иштирок этди. Тадбир доирасида минтақада спорт йўналишида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов, Россия Спорт вазири Олег Матицин билан учрашиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида спорт соҳасида янги режаларни кўриб чиқишди.
“Тадбир доирасида ҳар икки мамлакат спорт вазирларининг қўшма комиссия йиғилиши ҳам ўтказилиб, якунда давлатлар ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди”, дейилади хабарда.
Мутасаддилар учрашув давомида келгуси мусобақаларга биргаликда тайёргарлик кўриш, терма жамоалар иштирокида қўшма йиғинлар ўтказиш ҳақида фикр алмашишди.
Шунингдек, суҳбатда “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришда Қозон тажрибасини ўрганиш ҳам кун тартибидаги масалалардан жой олди.
Сафар давомида Станислав Поздняков бошчилигидаги Россия Олимпия қўмитаси мутасаддилари билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда томонлар ўртасидаги узоқ йиллик дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, соҳадаги сўнгги ютуқлар бўйича тажриба алмашиш бўйича мунозаралар олиб борилди.