ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Женисбек Пиязов Татаристон халқ артисти унвони билан тақдирланди, дея хабар берди Маданият ва туризм вазирлиги.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Буркитович Пиязов Рустам Минниханов томонидан Татаристон республикаси халқ артисти унвони билан тақдирланди.
Женисбек Пиязов
© Министерство культуры и туризма
“Мен жуда хурсандман ва Татаристон республикаси раҳбари Рустам Минниханов ва Татаристон Маданият вазири Ирода Хафизановнага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат”, деб ёзади Пиязов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Женисбек Пиязов
© Министерство культуры и туризма
Маълумот учун, Женисбек Буркитович Пиязов ўзбек ва қорақалпоқ опера хонандаси. Ўзбекистон халқ артисти (2021), Ўзбекистонда (2014) ва Қорақалпоғистон Республикасида (2012) хизмат кўрсатган артист.