ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Хитой ва Марказий Осиё давлатлари “рангли инқилоблар”ни қўзғатишга бўлган ташқи уринишларга қаршилик кўрсатиши, терроризм ва сепаратизмга мутлақо муросасиз муносабатда бўлиши керак, деди ХХР раиси Си Цзиньпин Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Хитой-Марказий Осиё” саммитида.
“Синхуа” ахборот агентлигидан иқтибос келтирган Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати Глобал хавфсизлик ташаббусини биргаликда амалга ошириши керак.
“Олтилик давлат минтақа давлатларининг ички ишларига ташқи аралашувга, шунингдек, “рангли инқилоблар”ни қўзғатишга уринишларга қатъий қаршилик кўрсатиши, терроризм, сепаратизм ва экстремизм каби “уч куч”га нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши керак”, — деди Хитой етакчиси.
Хитой-Марказий Осиё саммити 18-19 май кунлари бўлиб ўтмоқда. Унда Си Цзиньпин, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этмоқда.