Хитой Марказий Осиёга 3,7 миллиард $ беради — у қандай мақсадларга сарфланади?

Хитой Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг ривожланиши учун ёрдам беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Хитой Марказий Осиёга 3,7 миллиард доллар миқдорида ёрдам беради. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Хитой-Марказий Осиё” саммитида маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг ривожланиши учун ёрдам беради.

“Хитой Марказий Осиё мамлакатларига 26 миллиард юан (3,7 миллиард доллар) миқдорида молиявий ва бепул ёрдам беради”, - дейди Си Цзиньпин.

Унинг қўшимча қилишича, Хитой Марказий Осиё билан қашшоқликдан халос бўлиш соҳасида илмий-техникавий ҳамкорлик режасини тузади, шунингдек, Марказий Осиёда бизнес юритувчи Хитой компанияларини минтақада кўпроқ иш ўринлари яратишга ундайди.