Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Патрушев: ҳарбий операция неонацизм тарқалишининг олдини олишда ёрдам беради

Россия хавфсизлик кенгаши котиби ҳозир Россия Қуролли кучлари жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатиб, муносиб равишда жанговар вазифаларни ҳал этишаётганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россия махсус ҳарбий операция мақсадларини бажариб, дунёда неонацизм тарқалиши таҳдидининг олдини олиши мумкин. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Сиктивкардаги йиғилишда маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
У ҳозир Россия Қуролли кучлари жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатиб, муносиб равишда жанговар вазифаларни ҳал этишмоқда.
“Россия президенти томонидан белгилаб берилган махсус ҳарбий операция мақсадларига эришиш неонацизм тарқалиши таҳдидини йўқ қилиш, халқаро ҳуқуқ, кўп қутблик ва бўлинмас хавфсизлик тамойиллари асосида адолатли дунё тизимини барпо этишни таъминлашга имкон беради”, - деди Патрушев.