ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. 17-20 май кунлари Минск шаҳрида мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича MILEX.INNOVATIONS 23 халқаро илмий конференцияси билан бирлашган ҳолда MILEX-2023 халқаро қурол ва ҳарбий техника кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Минск Арена мажмуасининг 24 000 квадрат метр майдонида меҳмонлар – дунёнинг 30 мамлакатидан 170 та иштирокчи ташкилот, 500 турдаги қуроллар, ҳарбий ва махсус техника: дронлар, зирҳли техника, ракета тизимлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, мудофаа ва хавфсизлик технологияларининг барча спектри мамнуният билан кутиб олинмоқда.
Кўргазмада 177 та намуналар биринчи марта тақдим этилмоқда. Меҳмонлар орасида дунёнинг деярли барча минтақалари вакиллари ҳам борлиги бежиз эмас.
Энг ёрқин намуналар –“Буревестник”, “Ловчий”, “Чекан” ва “Орион” разведка-зарба дронлари, шунингдек, Hunter учувчисиз вертолёти, “Миротворец” қарши ҳужум дрони ва дронларга қарши курашиш учун “Кречет” жанговар модули.
“Берсерк” роботлаштирилган ҳужум тизими ҳам эътибордан ҳоли қолмади. MILEX-2023 кўргазмасида 300 кмгача бўлган дунёга машҳур “Полонез” залп ҳужум реактив тизими 52 км масофагача эга бўлган “Флейта” ихчам реактив тизими билан тўлдирилди. Мазкур ракета тизими Беларус мудофаа саноатига тегишлидир.
Мағрур парвоз қилар “Буревестник”
Беларус Республикасида ишлаб чиқарилган “Буревестник” учувчисиз учадиган тизим 80 кг оғирликдаги фойдали юкни – разведка ускуналарини, саккизтагача С-5 ракеталарини ёки иккита камикадзе дронларини кўтаришга қодир. Парвоз қилиш баландлиги –1000 метргача ва вақти –10 соатгача. Радиоалоқани йўқотмаган ҳолда парвоз масофаси – 70 км гача, ретранслятор ёрдамида – 220 км гача. Максимал учиш оғирлиги 390 кг бўлган қурилма қанотларининг узунлиги 9,24 метрни ташкил қилади. Жиддий вазифалар учун кучли машина.
Беларуснинг энг яхши “Ловчий” ва “Чекан” дронлари масофаси, фойдали юки ва жанговар фойдаланиш тактикаси билан фарқланиб туради. “Ловчий” дрони ҳавода 8 соатгача парвозда бўлиш имокниятига эга. У 70 км радиусда ишлайди, оғирлиги 20 кг гача бўлган енгил ракеталар ёки ҳаво бомбаларини олиб юради.
Ихчам камикадзе-дрон “Чекан” стационар, ҳаракатланувчи ерусти нишонларини –душман аскарлари ва техникасини (кундуз куни) аниқлаш ва йўқ қилиш учун мўлжалланган. Парвозни автоматик бошқариш режимига эга. Тактик ҳаракат масофаси – 25 км гача. Парвоз давомийлиги –1000 метргача баландликда 45 дақиқагача, тезлиги – соатига 140 км. Дроннинг оғирлиги 12 кг, жанговар заряди 2,5 кг гача.
Беларуснинг "Hunter" учувчисиз разведка-зарба вертолёти тўлиқ роботлаштирилган бўлиб, саккизта бошқарилмайдиган ракеталар учун иккита учириш мосламаси ва 2,5 кг калибрли 16 танкка қарши бомба билан жиҳозланган.
Бортда, шунингдек, 7,62 мм калибрли Калашников пулемёти (ПКМТ) билан масофадан бошқариладиган турель, 550 та ўқ-дорилар мавжуд. Қурилма баллистик калькулятор, олтита кундузги/тунги айланма камералар, радиолокацион ракеталардан ҳимоя қилувчи станция ва шовқин тўсиқларни генерациялаш тизимига эга. Максимал парвоз оғирлиги –750 кг, парвоз давомийлиги –6 соатгача, амалий баландлиги – 3500 метр. Даҳшатли қурол.
Россиянинг учувчисиз “Орион”и 2019 йилдан бери сериалаб ишлаб чиқарилади, жанговар шароитларда синовдан ўтказилган ва алоҳида таърифни талаб қилмайди. Сунъий йўлдош назорати ёрдами билан масофа – 4000 км гача – фақат ёқилғи таъминоти билан чекланган. Парвоз давомийлиги – 24 соатгача, баланлиги – 8000 метргача, тезлиги – 200 км / соат. “Орион” жанговар юки – 200 кг гача (юқори аниқликдаги ракета қуроли).
Қудратли “Миротворец“ ва бошқалар
“Миротворец” мобил қарши ҳужум тизими шовқин тўсқинлиги шароитида паст ва ўрта баландликларда дронларга қарши туриш учун мўлжалланган.
Тизим таркибига 9А33-2Б жанговар машина, 9М33М3 бошқариладиган зенит ракеталари, U-GCS бошқариш ерусти станцияси, КР120 ишга туширувчи мосламаси, “Беркут” ҳужумчи дронлари, алоқа ва транспорт воситалари киради. Бу Беларус мудофаа саноатининг ажойиб иҳтироси.
MILEX-2023 кўргазмасида биринчи марта “Кречет” дронларига қарши кураш бўйича Беларуснинг янги жанговар модули тақдим этилди. У ҳавони айлана равишда назорат қилишга, кичик дронларни аниқлашга ва уларни йўқ қилишга қодир.
Жанговар модул “Кайман” зирҳли машинасига ўрнатилган, бортда “Глобус” айланма радар ва пулемётли автоматлаштирилган (масофадан бошқариладиган) кузатув-ҳужум тизими (АДУНОК) мавжуд. Душман дронларининг максимал узоқликдаги аниқлаш масофаси 6 км, самарали ҳужум масофаси 500 метр. Чуқурлиги 500 дан 1000 метргача бўлган узоқ ҳудуддаги учувчисиз учадиган аппаратларга қарши курашиш учун махсус тутувчи дрон ишга солинади.
Минскдаги кўргазманинг яна бир технологик дурдонаси – ГШГ-7.62 ҳаво пулемёти (ўқ захираси – 3000 та патрон) билан жиҳозланган “Берсерк” ўзиюрар роботлаштирилган зарба тизими. Масофадан (5 км гача) оператор томонидан бошқариладиган комплекс 1000 метргача узоқликдаги масофада мўлжалга зарба беришга қодир.
“Берсерк” мос равишда 6 км ва 10 км масофада душман зирҳли техникаси ва вертолётларини аниқлай олади. Машина юқори ўтказиш, 60 дақиқагача автономлик ҳолатини сақлаш қобилиятига, 30 км гача қувват захирасига эга.
MILEX-2023 технологик йўналишларининг асосий бенефициарлари ва етказиб берувчилари ҳақли равишда Беларус ва Россия бўлиб, уларнинг ҳар бири 150 га яқин экспонатларни, яъни кўргазмада барча қурол ва жиҳозларнинг ярмидан кўпини тақдим этди.
Россия кўргазмалари, биринчи навбатда, кенг турдаги самолётлар, жумладан, “импорт алмаштирилган” МС-21 ва "Superjet" лайнерлари билан қизиқарли.
Минскдаги россиялик мутахассислар белоруслик ишлаб чиқарувчилар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, авиация бутловчи қисмлар, йиғма ва агрегатларни етказиб бериш ҳажмини оширишга интилмоқда. Беларус Республикаси ҳудудида республикага келтирилган Россия самолётларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш майдонларини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда.
Беларус томони махсус ҳарбий операция фонида Россияга ҳарбий техника етказиб беришни сезиларли даражада оширди. Гап юзлаб миллион долларлар ҳақида кетмоқда.
Беларус Республикаси президенти Александр Лукашенко MILEX-2023 иштирокчилари ва меҳмонларига мурожаат қилар экан, кўргазманинг асосий мақсадлари – тажриба алмашиш, халқаро ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, барча мамлакатларда тинчлик ва барқарорликни сақлаш эканини эслатди. MILEX-2023 очилишида Иттифоқ давлат котиби Дмитрий Мезенцев Беларус ва Россиянинг мудофаа салоҳиятининг ўсиши ҳақида гапирди.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бирлашган қароргоҳи раҳбари, генерал-полковник Анатолий Сидоров Беларус қуролли кучларининг Минскдаги ютуқларини юқори баҳолади.