“KazanForum”да Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги форматлари муҳокама қилинмоқда

Иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Қозонда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форум сессияларидан бири Россия – Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Учрашув иштирокчилари икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперацияси, Ўзбекистондаги саноат технопарклари тузилмасини кенгайтириш, замонавий савдо-содиқ форматларини муҳокама қилишмоқда.
Муҳокамаларда, хусусан, Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори Мурат Мирзаев, Россия савдо-саноат палатасининг Ташқи алоқалар департаменти директори ўринбосари Елена Медведева иштирок этмоқда.
Дмитрий Вольвач транспорт логистикасини ривожлантириш ҳақида гапирди. Хусусан, гап Шимол-Жануб транспорт йўналиши доирасидаги ҳамкорлик ҳақида борди.
Унинг сўзларишга кўра, бу йўлакнинг кўплаб турли чорраҳалари бор. У мультимодаль.
“Яъни бу глобал логистика. Бу ерда бизнинг Ўзбекистондан бўлган ҳамкасбларимиз билан жуда кўп истиқболли вазифаларимиз бор”, - деди Вольвач.
Татаристон пойтахтида “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумда 85 мамлакатдан 7 210 киши, жумладан, Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Ўзбекистон стендида мева-сабзавотлар, чарм ва пойабзал маҳсулотлари намойиш этилмоқда.