https://sputniknews.uz/20230519/kazanforum-rossiya-ozbekiston-hamkorlik-35122133.html
“KazanForum”да Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги форматлари муҳокама қилинмоқда
“KazanForum”да Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги форматлари муҳокама қилинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишмоқда. 19.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-19T19:11+0500
2023-05-19T19:11+0500
2023-05-19T19:41+0500
иқтисод
ўзбекистон - россия
татаристон
россия — ислом олами: kazanforum
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/13/35123434_0:0:3378:1901_1920x0_80_0_0_9cd435822c08e01f9a6287c45d718200.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Қозонда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форум сессияларидан бири Россия – Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Учрашув иштирокчилари икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперацияси, Ўзбекистондаги саноат технопарклари тузилмасини кенгайтириш, замонавий савдо-содиқ форматларини муҳокама қилишмоқда.Муҳокамаларда, хусусан, Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори Мурат Мирзаев, Россия савдо-саноат палатасининг Ташқи алоқалар департаменти директори ўринбосари Елена Медведева иштирок этмоқда.Дмитрий Вольвач транспорт логистикасини ривожлантириш ҳақида гапирди. Хусусан, гап Шимол-Жануб транспорт йўналиши доирасидаги ҳамкорлик ҳақида борди.Унинг сўзларишга кўра, бу йўлакнинг кўплаб турли чорраҳалари бор. У мультимодаль.“Яъни бу глобал логистика. Бу ерда бизнинг Ўзбекистондан бўлган ҳамкасбларимиз билан жуда кўп истиқболли вазифаларимиз бор”, - деди Вольвач.Татаристон пойтахтида “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.Форумда 85 мамлакатдан 7 210 киши, жумладан, Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Ўзбекистон стендида мева-сабзавотлар, чарм ва пойабзал маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
татаристон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/13/35123434_424:0:2919:1872_1920x0_80_0_0_5a5517474678c0d7f850ed270b88e9be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон - россия, татаристон, россия — ислом олами: kazanforum
иқтисод, ўзбекистон - россия, татаристон, россия — ислом олами: kazanforum
“KazanForum”да Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги форматлари муҳокама қилинмоқда
19:11 19.05.2023 (янгиланди: 19:41 19.05.2023) Иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Қозонда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форум сессияларидан бири Россия – Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Учрашув иштирокчилари икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперацияси, Ўзбекистондаги саноат технопарклари тузилмасини кенгайтириш, замонавий савдо-содиқ форматларини муҳокама қилишмоқда.
Муҳокамаларда, хусусан, Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори Мурат Мирзаев, Россия савдо-саноат палатасининг Ташқи алоқалар департаменти директори ўринбосари Елена Медведева иштирок этмоқда.
Дмитрий Вольвач транспорт логистикасини ривожлантириш ҳақида гапирди. Хусусан, гап Шимол-Жануб транспорт йўналиши доирасидаги ҳамкорлик ҳақида борди.
Унинг сўзларишга кўра, бу йўлакнинг кўплаб турли чорраҳалари бор. У мультимодаль.
“Яъни бу глобал логистика. Бу ерда бизнинг Ўзбекистондан бўлган ҳамкасбларимиз билан жуда кўп истиқболли вазифаларимиз бор”, - деди Вольвач.
Татаристон пойтахтида “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумда 85 мамлакатдан 7 210 киши, жумладан, Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Ўзбекистон стендида мева-сабзавотлар, чарм ва пойабзал маҳсулотлари намойиш этилмоқда.