ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +15-17, кундузи +25-27 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси +10-15, кундузи +22-27 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси +12-17, кундузи +25-30 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси +12-17, кундузи +25-30 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси +12-17, кундузи +25-30 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси +17-22, кундузи +25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси +13-18, кундузи +23-28 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, баъзи туманларда дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. (2000 метрдан юқори бўлган) Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +6-11, кундузи +12-17 даража илиқ бўлади.