ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти "Марказий Осиё - Хитой" биринчи саммитида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Сиан шаҳрида 18-19 май кунлари “Хитой-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевлар иштирок этишади.