ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти "Марказий Осиё - Хитой" биринчи саммитида иштирок этади.Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Сиан шаҳрида 18-19 май кунлари “Хитой-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевлар иштирок этишади.
Ўзбекистон етакчиси ва унинг рафиқаси Хитойда миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим билан кутиб олинди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти "Марказий Осиё - Хитой" биринчи саммитида иштирок этади.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари 18 май куни ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Сиан шаҳрида 18-19 май кунлари “Хитой-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевлар иштирок этишади.