Минниханов Қозон форумида Ўзбекистон стендлари билан танишди — видео

Ўзбекистон Қозон форумида мева-сабзавотлар, чарм ва поябзал маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форумида Ўзбекистон стендлари билан танишди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Татаристон пойтахтида “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумда 85 мамлакатдан 7 210 киши, жумладан, Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистон стендида мева-сабзавотлар, чарм ва пойабзал маҳсулотлари намойиш этилмоқда.