Медведев Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжернинг сўзларига муносабат билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ҳисоблайдики, агар Украина НАТОга қабул қилинса, Киев режими ҳудудларни қайтариш уринишларидан воз кечмайди, Россиянинг эса барча мавжуд воситалар билан кескин жавоб қайтаришига тўғри келади.
Медведев Telegram-каналида Украинани НАТОга қабул қилиш зарур деб айтган АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжернинг сўзларига муносабат билдирди.
“Киссинжер Украинани НАТОга қабул қилишга чақирди. У, албатта, 10 кундан кейин 100 ёшга киради, ва у Брежнев билан ҳам учрашган. Аммо бу ерда у умуман ҳақ эмас. У АҚШ ва Хитой можаросини инсониятнинг энг асосий таҳдиди деб атади. Мен ҳамиша ҳисоблаганманки, вазиятнинг тўғри баҳоси учун тахминий эмас, балки бевосита ва ошкора таҳдид ҳисоби муҳим”, - дея ёзади Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Кейин сиёсатчи Украинанинг альянсга қўшилганидан кейин нималар содир бўлишини тасаввур қилишни таклиф қилди.
Медведевнинг таъкидлашича, НАТО аллақачон Россия билан гибрид уруш олиб бормоқда, бунда “Украинанинг миллатчи режими қўлдан кетган ҳудудларни қайтариш уринишларидан воз кечмайди”, демак, Россиянинг “барча мавжуд воситалар билан кескин жавоб қайтаришига тўғри келади, мана сизга Вашингтон шартномасининг 5-моддаси (моддага мувофиқ альянсга аъзо давлатлардан бирига ҳужум блокнинг барча аъзоларига ҳужум қилиш сифатида кўрилади – таҳр.)”.
“Асосий таҳдидларнинг олдини олиш хусусидаги ўткир мулоҳазалар қонли можаролар чоғида иш бермайди. Бу ҳатто бир асрлик юбилейига қадам қўяётганларга ҳам тушунарли бўлиши керак”, - дея хулоса қилган Медведев.