ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Ракета зарбаси. Бугун тунда Россия Федерацияси Қуролли кучлари Украина Қуролли кучларини жойлаштириш пунктларига, шунингдек, ва Ғарб давлатларидан олиб келинган ҳарбий техника ўқ-дорилар, қурол-яроғлар сақланадиган жойларга узоқ масофали ракета ва юқори аниқликдаги қуроллар ва дронлар билан жамланган зарба берди. Белгиланган барча нишонлар яксон қилинди.
Киев шаҳрида "Кинжал" гипертовушли ракета мажмуасининг юқори аниқликдаги зарбаси АҚШда ишлаб чиқарилган "Патриот" зенит-ракета мажмуасининг марказий бошқарув бўғини ва радиолокацион станциясини йўқ қилди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятидаги Новомлинск ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 60 нафар ҳарбий хизматчиси ва тўртта техникасини йўқ қилди.
Харков вилоятининг Тимковка, Масютовка, Котляровка, Луганск Халқ Республикасининг Новоселовское ва Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг бешта диверсион-разведка гуруҳлари ҳаракатлари тўхтатилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Невское, Червоная Диброва ва ДХРнинг Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 65 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита БМП, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Донецк йўналиши, Артёмовскда ҳужум отрядлари шаҳрининг ғарбий кварталларида ҳужум операцияларини давом эттирди. "Жануб" қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари ҳужум бўлинмаларининг қанотларини қоплаган ҳолда душманни ушлаб туришди.
ДХРнинг Красное аҳоли пункти ҳудудида вазият энг оғир. У ерда 4-мотоўқчилар бригадаси бўлинмалари кун давомида Украина Қуролли кучларининг ўнта ҳужумини қайтарди. Шиддатли жангларда 70 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, БМП, ва иккита БТР йўқ қилинди.
Армия авиацияси, "Жануб" кучлар гуруҳи артиллерияси ДХРнинг Часов Яр ва Богдановка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Красное аҳоли пункти ҳудудида ҳаво ҳужуми натижасида йўл ўтказгич йўқ қилинди, у орқали душманнинг қўшимча кучлари Артёмовск шаҳрига етказиб бберилаётган эди.
Ҳаммаси бўлиб, авиация томонидан ушбу ҳудудда тўққизта парвоз амалга оширилди. Гуруҳнинг артиллерияси 74 та ўт очиш нуқтасини йўқ қилиш миссиясини бажарди.
Украина Қуролли кучларининг Донецк йўналишида кунига жами йўқотишлари 215 нафар ҳарбий хизматчи, бешта зирҳли жанговар техника, еттита техника, шунингдек, Мста-Б ва Д-30 гаубицаларини ташкил этди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлари гуруҳининг ҳаво зарбалари ва артиллерия отишмаси Донецк Халқ Республикасининг Шевченко, Велика Новоселка аҳоли пунктлари, шунингдек, Запорожье вилояти Малиновка, Червоное, Белогоре ва Новоданилов туманларидаги душманнинг 135 нафар ҳарбий хизматчилари, учта автомашинаси, иккита "Мста-Б" гаубицаси, шунингдек, "Акация" ўзиюрар артиллерия мосламасини ташкил этди.
Бундан ташқари, Донецк Халқ Республикасининг Урожаное аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг ҳаракатлари бостирилди.
Херсон йўналишида бир суткада 25 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва бешта техника йўқ қилинди.
Армия авиацияси ва артиллерия УҚКнинг 102та позициядан жойлашган 75 та артиллерия бўлинмалари ўқ отиш позициялари, ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Россия қирувчи самолётлари Донецк Халқ Республикасининг Варваровка ва Красноармейск аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 ва Су-25 самолётларини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида 7 та узоқ масофали “Storm Shadow” (Британия) қанотли ракеталарини, учта HARM (АҚШ) антирадар ракеталарини ва еттита HIMARS (АҚШ) кўп ракетали тизимлар ракеталарини тутиб олди.
Бундан ташқари, ДХРнинг Ивановка ва Евгеновка, ЛХРнинг Тополевка, Инжиниринг, Запорожье вилоятининг Благовешченка, шунингдек, Херсон вилоятининг Кринки аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 22 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Ҳаммаси бўлиб махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина Қуролли кучларининг 427 та самолёти, 233 та вертолёти, 4178 та учувчисиз учиш аппарати, 422 та зенит-ракета тизими, 9176 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналари, 1100 та кўп марталик жанговар техника, ракета тизимлари, 4828 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 10233 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.