ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида таълим олган 95 нафар афғонистонлик битирувчига диплом ва сертификатлар топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
© Хокимият Сурхандарьинской области
Улар 10 ой давомида тикувчилик, туризм ҳамда АКТ йўналишларида таҳсил олди. Шунингдек, агробизнес йўналишида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, ундан даромад кўриш сирларини ҳам ўрганишди.
© Хокимият Сурхандарьинской области
Ўқувчилар вилоятда мавжуд саноат, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги корхоналари, IT PARK ва меҳмонхоналар ҳамда номоддий маданий меърос фаолиятлари билан яқиндан танишишди.
Эндиликда улар ўз бизнесларини йўлга қўйишлари, ғоя ва ташаббусларини амалга оширишлари мумкин.