ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, улардан 209 таси ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Тошкентда ўтказилаётган халқаро “Destination forum”да эълон қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Таъкидланишича, бугунги кунда республикада 1800 дан ортиқ жойлаштирув воситалари, 3200 дан зиёд оилавий меҳмон уйлари, 2000 дан кўпроқ туроператорлар фаолият юритмоқда.
10-16 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Германия туристик ассоциацияси билан ҳамкорликда “Destination forum” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Унда Германиянинг йирик туристик компаниялари вакиллари, мутахассислар, маданият ва туризм ҳамкорлари иштирок этишди.