Тошкентда туризм соҳасига оид халқаро конференция ўтказилди

© Sputnik/Достонбек РаҳматуллаевМеждународная конференция "Destination forum" прошла в Узбекистане.
Международная конференция Destination forum прошла в Узбекистане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2023
Oбуна бўлиш
Унда Германиянинг йирик туристик компаниялари вакиллари, мутахассислар, маданият ва туризм ҳамкорлари иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. 10-16 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Германия туристик ассоциацияси билан ҳамкорликда “Destination forum” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Унда Германиянинг йирик туристик компаниялари вакиллари, мутахассислар, маданият ва туризм ҳамкорлари иштирок этишди.
“Ўзбекистон ва Германия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик икки давлатнинг иқтисодий алоқаларини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан биридир. Шу боисдан Ўзбекистон мунтазам равишда Германияда ташкил этиладиган жаҳондаги энг йирик “IT-B-Berlin” туристик ярмаркасида иштирок этиб, Германиянинг етакчи ОАВ вакиллари ва туроператорлари учун мамлакатимизга пресс-тур ва саёҳатлар уюштирмоқда. Шунингдек, Германияда “Ўзбекистон туризм ва маданияти кунлари” ўтказиш яхши анъанага айланди”, - деди Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Германия ўртасида алоқалар кенгаймоқда. Бу маданият, санъат ва туризм соҳаларида ҳам кўплаб янги ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади.
Янгиликлар лентаси
0