Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси бўлди

Жаҳон чемпионатининг беллашувлари якунига етгач, бир қатор йўналишларда мусобақанинг энг яхшилари аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ҳасанбой Дўсматов Тошкентда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси бўлди.
Жаҳон чемпионатининг беллашувлари якунига етгач, бир қатор йўналишларда мусобақанинг энг яхшилари аниқланди.
Хасанбой Дусматов стал лучшим боксёром ЧМ
-51 кг вазн тоифасида олтин медалга эга чиққан Ҳасанбой Дўсматов чемпионатнинг энг яхши боксчиси, умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси эса энг яхши жамоа деб топилди.
Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати якунига етди. Унда Ўзбекистон вакиллари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, умумий ҳисобда 9 та медалга сазовор бўлишди.