Лазизжон Мулложонов победил колумбийца Марло Хартадо в первом бою ЧМ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023
Тошкентда 30 апрель - 14 май кунлари илк бор Бокс бўйича эркаклар орасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон боксчиларидан тарихий натижа: спортчилар ЖЧни 5 та олтин медаль билан якунлади

© пресс-служба президентаШавкат Мирзиёев посмотрел финальные поединки чемпионата мира по боксу
Шавкат Мирзиёев посмотрел финальные поединки чемпионата мира по боксу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон боксчилари чемпионатда медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам биринчи бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати якунига етди. Унда Ўзбекистон вакиллари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, умумий ҳисобда 9 та медалга сазовор бўлишди.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси бунгача энг яхши натижани 2019 йил Екатеринбург мезбонлик қилган ЖЧда қайд этганди. Боксчилар Тошкентда ушбу рекордни янгилади ва Ўзбекистон бокси тарихида янги саҳифа очди. Ўзбекистон боксчилари чемпионатда медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам биринчи бўлди.
Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлди:
Олтин:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов;
-57 кг: Абдумалик Халоков;
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев;
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
+92 кг: Баҳодир Жалолов.
Кумуш:
-54 кг: Ойбек Жўраев;
-71 кг: Саиджамшид Жафаров.
Бронза:
-75 кг: Аълохон Абдуллаев;
-92 кг: Лазизбек Мулложонов.
Ўзбекистон терма жамоасидан сўнг умумжамоа ҳисобида Қозоғистон (4 та олтин, 1 та кумуш) иккинчи бўлди. Кучли учликка эса Россия (2 та олтин, 4 та бронза) якун ясади. Шунингдек, Куба ва Франция терма жамоалари ҳам Тошкентни олтин медаль билан тарк этадиган бўлди.
Янгиликлар лентаси
0