Фарғонада “Кулоллар сайли” бўлиб ўтди – фото

Кўргазмада хилма-хил ҳунармандчилик буюмлари: сопол ва чинни буюмлар, бежирим идиш-товоқлар, ўйинчоқ ва қўғирчоқлар, декоратив ашёлар, қўлбола ишланмалар тақдим этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Фарғона вилоятининг Риштон туманида Туркий халқлар ҳунармандчилиги форуми ва унинг доирасида “Кулоллар сайли” ўтказилди. Бу ҳақда республика “Ҳунарманд” уюшмаси хабар берди.
“Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосининг очилиш маросими Риштон туманидаги истироҳат боғида бўлиб ўтди.
Унда халқаро меҳмонлар ҳам иштирок этди. Кўргазмада хилма-хил ҳунармандчилик буюмлари: сопол ва чинни буюмлар, бежирим идиш-товоқлар, ўйинчоқ ва қўғирчоқлар, декоратив ашёлар, қўлбола ишланмалар тақдим этилди.
Туркий халқлар ҳунармандчилиги форуми доирасида “Халқаро кулоллар маркази” фаолияти билан танишиш, “Риштон кулолчилиги: Кеча, бугун, эртага” номли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.