Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧнинг охирги куни: 4 нафар Ўзбекистон вакили олтин медаль учун жанг қилади

Жанглар соат 17:00 дан бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бугун Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етади. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили олтин медаль учун жанг қилади.
Жуфтликлар:
-54 кг: Ойбек Жўраев - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон);
-57 кг: Абдумалик Халоков - Сеидел Ҳорта (Куба);
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев - Чинзориг Батарсух (Мўғулистон);
-71 кг: Саиджамшид Жафаров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон).
Жанглар соат 17:00 дан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 13 май кунги финал жангларида Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовни, Ҳасанбой Дўсматов франциялик Билал Беннамани, Баҳодир Жалолов кубалик Алехандро Арзолани енгиб, олтин медални қўлга киритди.