ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Бугун, 13 май куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +18-20, кундузи +27-29 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +15-20 даража илиқ, кундузи +30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +17-22 даража илиқ, кундузи +30-35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +15-20 даража илиқ, кундузи +27-32 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +17-22 даража илиқ, кундузи +30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +13-18 даража илиқ, кундузи +27-32 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларидаҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +6-11, кундузи +15-20 даража илиқ бўлади.