ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ҳамда “Россия спортчилар иттифоқи” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Россия Олимпия қўмитаси Бош котиби Родион Плитухин, “Россия спортчилар иттифоқи” ташкилоти президенти Давид Мусульбес ва қиличбозлик бўйича 2 карра Олимпиада чемпиони Татьяна Логунова билан учрашди.
Российский союз спортсменов
© Национальный Олимпийский Комитет Узбекистана
Унда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ҳамда “Россия спортчилар иттифоқи” ўртасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Российский союз спортсменов
© Национальный Олимпийский Комитет Узбекистана
Мемарандум келгусида ҳар икки мамлакат спорт фахрийлари иштирокида тадбирлар ташкил этиш, спорт ютуқларида уларнинг бой тажрибасидан фойдаланиш каби масалаларни ўз ичига олган.
Российский союз спортсменов
© Национальный Олимпийский Комитет Узбекистана
Шунингдек, бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш, кўплаб спорт турларида терма жамоалар ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, замонавий спортнинг илм-фан ютуқлари бўйича тажриба алмашиш бўйича фикр юритилди.