Қирғизистон ва Ўзбекистон автомобиль йиғиш ва ишлаб чиқариш заводини қуришни бошлади

Чуй вилоятининг Оқ-сув қишлоғида “Алтын Тулпар Унаа Курулуш” автомобиль ва енгил автомобилларини йиғиш ва ишлаб чиқариш заводи қурилиш майдончасига капсула жойлаштирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Қирғизистон ва Ўзбекистон автомобил йиғиш ва ишлаб чиқариш заводини қуришни бошлади, дея хабар берди Sputnik Қирғизистон.
Чуй вилоятининг Оқ-сув қишлоғида “Алтын Тулпар Унаа Курулуш” автомобиль ва енгил автомобилларини йиғиш ва ишлаб чиқариш заводи қурилиш майдончасига капсула жойлаштирилди.
Старт строительства завода по сборке и производству легковых автомобилей и коммерческой техники
Капсулани жойлаштириш маросимида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров иштирок этди.

“Икки республика ўртасидаги дўстлик янги босқичга кўтарилди. Бунинг исботи - завод қурилиши учун капсуланинг жойлаштирилиши. Бу икки давлат учун стратегик муҳим лойиҳадир”, - дея қайд этди Жапаров.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг дона автомобилни ташкил этади, 1000 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Старт строительства завода по сборке и производству легковых автомобилей и коммерческой техники
Қирғизистонда завод қуриш бўйича келишувга Ўзбекистон президентининг йил бошидаги расмий ташрифи чоғида эришилган.