ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ғарб мамлакатлари аҳолиси улар ўз етакчиларининг нотўғри, хато ва самарасиз сиёсати учун бадал тўлаётганларини билишлари керак. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Тобора кўпроқ таҳлилчилар коллектив Ғарб сиёсатининг самарадорлиги мавзусида, киритилган санкциялар (Россияга қарши) самарадорлиги мавзусида фикр юритишга уринишмоқда”, - деди Кремль вакили.
Унинг сўзларига кўра, бу ёмонга қараганда яхшироқ.
“Биз Ғарб мамлакатларидаги кишилар уларнинг ўз раҳбарларининг хато, нотўғри ва самарасиз сиёсати учун бадал тўлашларига тўғри келаётганини билишларини истардик”, - деди Песков.
Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштириш.