https://sputniknews.uz/20230512/peskov-garb-aholisi-34872680.html
Песков: Ғарб аҳолиси улар ўз етакчилари хатолари учун бадал тўлаётганларини билишлари шарт
Песков: Ғарб аҳолиси улар ўз етакчилари хатолари учун бадал тўлаётганларини билишлари шарт
Sputnik Ўзбекистон
Ғарб мамлакатлари аҳолиси улар ўз етакчиларининг нотўғри, хато ва самарасиз сиёсати учун бадал тўлаётганларини билишлари керак. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
2023-05-12T16:19+0500
2023-05-12T16:19+0500
2023-05-12T16:19+0500
россия
дмитрий песков
ғарб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1c/31111073_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_3b6fd83f43c1809aaa91757ba7656d40.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ғарб мамлакатлари аҳолиси улар ўз етакчиларининг нотўғри, хато ва самарасиз сиёсати учун бадал тўлаётганларини билишлари керак. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.“Тобора кўпроқ таҳлилчилар коллектив Ғарб сиёсатининг самарадорлиги мавзусида, киритилган санкциялар (Россияга қарши) самарадорлиги мавзусида фикр юритишга уринишмоқда”, - деди Кремль вакили.Унинг сўзларига кўра, бу ёмонга қараганда яхшироқ.Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари ошди.Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштириш.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1c/31111073_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_f3c7829d5fbc0bb28e33ab1ab0e900e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ғарб санкциялар дмитрий песков
россия ғарб санкциялар дмитрий песков
Песков: Ғарб аҳолиси улар ўз етакчилари хатолари учун бадал тўлаётганларини билишлари шарт
Россия раҳбари матбуот котиби тобора кўпроқ таҳлилчилар Ғарб сиёсатининг самарадорлигини муҳокама қилаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ғарб мамлакатлари аҳолиси улар ўз етакчиларининг нотўғри, хато ва самарасиз сиёсати учун бадал тўлаётганларини билишлари керак. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея
ёзади РИА Новости.
“Тобора кўпроқ таҳлилчилар коллектив Ғарб сиёсатининг самарадорлиги мавзусида, киритилган санкциялар (Россияга қарши) самарадорлиги мавзусида фикр юритишга уринишмоқда”, - деди Кремль вакили.
Унинг сўзларига кўра, бу ёмонга қараганда яхшироқ.
“Биз Ғарб мамлакатларидаги кишилар уларнинг ўз раҳбарларининг хато, нотўғри ва самарасиз сиёсати учун бадал тўлашларига тўғри келаётганини билишларини истардик”, - деди Песков.
Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштириш.