Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧ: Руслан Абдуллаев ва Саиджамшид Жафаров ҳам финалда

Жами етти нафар ўзбекистонлик боксчи жаҳон чемпионатининг финалига чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Руслан Абдуллаев ва Саиджамшид Жафаров Тошкент мезбонлигида ўтаётган эркаклар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалига йўлланмани қўлга киритди.
Абдуллаев (-63,5 кг) ЖЧ ярим финалида арманистонлик тажрибали Хованец Бачковга қарши жанг ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўзбекистонлик боксчи жанг мобайнида рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширишга улгурди.
Руслан Абдуллаев
Жафаров (-71 кг) ярим финалда бразилиялик Вандерсон Де-Оливейрага қарши рингга кўтарилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Саиджамшид Жафаров
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалолов, Ойбек Жўраев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Халоков жаҳон чемпионатининг финалига йўл олгани хабар қилинган эди. Шу тариқа 7 нафар ўзбекистонлик боксчи жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боради. Финал жанглари 14 май куни бўлиб ўтади.
Аълохон Абдуллаев ва Лазизбек Мулложонов эса дунё биринчилигининг бронза медали билан кифояланишди.