https://sputniknews.uz/20230512/boks-boyicha-jch-moydinxojaev-aloxon--abdullaev--34876399.html
Бокс бўйича ЖЧ: Мўйдинхўжаев финалда, Аълохон Абдуллаев эса “бронза” билан кифояланди
Бокс бўйича ЖЧ: Мўйдинхўжаев финалда, Аълохон Абдуллаев эса “бронза” билан кифояланди
Sputnik Ўзбекистон
Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. 12.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-12T16:54+0500
2023-05-12T16:54+0500
2023-05-12T16:55+0500
бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023
спорт
бокс
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0a/34831563_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_a4efb6340f85be89c5070bb80757fea9.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Асадхўжа Мўйдинхўжаев Тошкент мезбонлигида ўтаётган эркаклар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалига чиқди.Мўйдинхўжаев ярим финал жангини мўғулистонлик Мишелт Баттумурга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.Аълохон Абдуллаев эса ярим финалда бразилиялик Вандерлей Перейрага қарши рингга кўтарилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.Ўзбекистон жамоаси таркибидаги энг ёш боксчи дунё биринчилигини бронза медали билан якунлади. Қайд этиш жоизки, 19 ёшли Абдуллаев учун биринчи ЖЧ эди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалолов ва Ойбек Жўраев жаҳон чемпионатининг финалига йўл олгани хабар қилинган эди. Финал жанглари 14 май кунлари бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0a/34831563_89:0:1226:853_1920x0_80_0_0_469aa35cf5e070e8d012731f83f9e212.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, бокс, ўзбекистон
Бокс бўйича ЖЧ: Мўйдинхўжаев финалда, Аълохон Абдуллаев эса “бронза” билан кифояланди
16:54 12.05.2023 (янгиланди: 16:55 12.05.2023) Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Асадхўжа Мўйдинхўжаев Тошкент мезбонлигида ўтаётган эркаклар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалига чиқди.
Мўйдинхўжаев ярим финал жангини мўғулистонлик Мишелт Баттумурга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Аълохон Абдуллаев эса ярим финалда бразилиялик Вандерлей Перейрага қарши рингга кўтарилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўзбекистон жамоаси таркибидаги энг ёш боксчи дунё биринчилигини бронза медали билан якунлади. Қайд этиш жоизки, 19 ёшли Абдуллаев учун биринчи ЖЧ эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ
Баҳодир Жалолов ва
Ойбек Жўраев жаҳон чемпионатининг финалига йўл олгани хабар қилинган эди. Финал жанглари 14 май кунлари бўлиб ўтади.