Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧ: Мўйдинхўжаев финалда, Аълохон Абдуллаев эса “бронза” билан кифояланди

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Асадхўжа Мўйдинхўжаев Тошкент мезбонлигида ўтаётган эркаклар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалига чиқди.
Мўйдинхўжаев ярим финал жангини мўғулистонлик Мишелт Баттумурга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Аълохон Абдуллаев эса ярим финалда бразилиялик Вандерлей Перейрага қарши рингга кўтарилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Аълохон Абдуллаев
Ўзбекистон жамоаси таркибидаги энг ёш боксчи дунё биринчилигини бронза медали билан якунлади. Қайд этиш жоизки, 19 ёшли Абдуллаев учун биринчи ЖЧ эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалолов ва Ойбек Жўраев жаҳон чемпионатининг финалига йўл олгани хабар қилинган эди. Финал жанглари 14 май кунлари бўлиб ўтади.