ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Халоков Тошкент мезбонлигида ўтаётган эркаклар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалига йўлланмани қўлга киритди.
Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ярим финал жангида испаниялик Мартин Молинадан устун келди. Шу тариқа у фаолиятида иккинчи бор жаҳон чемпионатининг финал йўлланмасини қўлга киритди.
Сербияда ўтган жаҳон чемпионати финалчиси Абдумалик Халоков (-57 кг) ярим финалда қирғизистонлик Мунарбек Сеитбек уулуга қарши жанг қилди ва 1-раунддаёқ рақибидан устун келди.
Лазизбек Мулложонов эса (-92 кг) финал остонасида россиялик Муслим Гаджимагомедовга имкониятни бой берди ва дунё биринчилигининг бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалолов, Ойбек Жўраев ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев жаҳон чемпионатининг финалига йўл олгани, Аълохон Абдуллаев эса бронза медали билан кифоялангани хабар қилинган эди.