ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операция бўйча сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилояти Двуречная, Тимковка ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 125 нафар ҳарбий хизматчиси, тўртта ҳарбий техникаси, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуасини йўқ қилди.
Харков вилоятининг Ивановка қишлоғи ҳудудида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди, Нескучное аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг 67-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори вайрон қилинди.
Красний-Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи ЛХРнинг Невское, Червоная Диброва аҳоли пунктлари, шунингдек, ДХРнинг Серебрянка туманларидаги душманнинг 65 тагача ҳарбий хизматчилари, иккита зирҳли жанговар машинаси, шунингдек, иккита Д-20 ва Д-30 гаубицаларини йўқ қилди.
Донецк йўналишида Артёмовск шаҳри ғарбий қисмида Россия ҳужумчи отрядлари олдинга силжишда давом этмоқда. Уларни қанотларда ҳаво-десант қўшинлари ёрдамида қўллаб-қувватламоқда.
Ўтган кун давомида авиация 8 маротаба парвоз қилди, "Жануб" қўшинлар гуруҳи артиллерияси 95 та ўт очиш нуқталарини бостириш миссиясини бажарди.
ДХРнинг Красное, Калиновка ва Часов Яр аҳоли пунктлари ҳудудларида тезкор-тактик ва армия авиацияси зарбалари, артиллерия ўқлари душманнинг ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
Артёмовскда охирги 24 соат ичида 230 нафар украиналик ҳарбий ва ёлланма аскарлар, олтита техника, Д-30 гаубицаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 батареяга қарши радарлар йўқ қилинди.
ДХРнинг Краматорск шаҳри яқинида УҚКнинг 54-механизациялашган бригадаси артиллерия ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Угледар, Пречистовка, Малиновка, Гуляйполе, Новоданиловка ва Запороменское аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 110 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси ва еттита ҳарбий техникаси йўқ қилинди.
Запорожье вилояти Гуляийполе қишлоғи яқинида 102-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида бир суткада 20 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, учта автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган битта М777 артиллерия тизими, "Мста-Б" гаубицаси ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Херсон шаҳри яқинида 124-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 96 та артиллерия бўлинмаларига 123 та тумандаги ўқ отиш позициялари, ишчи кучи ва техникаларига зарба берди.
Херсон вилоятининг Червони Маяк қишлоғи ҳудудида УКҚнинг Су-25 самолёти ҳаво мудофааси қўшинлари томонидан уриб туширилди.
Кун давомида АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS кўп ракетали тизимининг 12 та ракетаси тутиб олинди.
ЛХРнинг Белогоровка, ДХРнинг Опитное, Валериановка, Новобахмутовка, Работино, Чубаревка, Новопрокофевка ва Чапаевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 12 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 421 та самолёт, 230 та вертолёт, 4 074 та учувчисиз учиш аппарати, 421 та зенит-ракета мажмуаси, 9 069 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 098 та кўп сонли ракета тизимларининг 1098 та жанговар техникаси, 78 та ракета майдони, 4 та артиллерия қисмлари ва миномётлари, шунингдек, 10124 дона махсус ҳарбий техникасини йўқотди.