ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Марказий Осиё минтақасида янги интеграцион шаклланиш пайдо бўлди – Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон географик жамиятлари вакиллари Туркий давлатлар географик кенгашини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзолашди. Бу ҳақда "QazaqGeography" жамияти хабар берди.
Тошкент янги уюшманинг бош қароргоҳига айланади, биринчи раҳбар этиб Ўзбекистон география жамияти раҳбари Ойбек Норинбоев сайланди. Ўзбекистоннинг раислиги уч йил давом этади.
В Центральной Азии создан Географический Совет Тюркских государств
© QazaqGeography
Янги уюшманинг мақсадлари туркийзабон илмий-тадқиқот институтлари ва жамоат бирлашмалари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақанинг тарихий-маданий мероси, шунингдек, экологик кун тартиби ва халқ дипломатиясини биргаликда ўрганишдан иборат.
Географик кенгашни ташкил этиш ташаббускори "QazaqGeography" Қозоғистон Республика жамоат бирлашмаси бўлди.
В Центральной Азии создан Географический Совет Тюркских государств
© QazaqGeography
“Биз Туркий давлатлар географик кенгашини ташкил этишда жиддий истиқболларни кўрамиз ва биргаликдаги ишлар ва унинг натижасига катта умид боғлаймиз”, - деди "QazaqGeography" раҳбари Орман Нурбаев.
Қайд этилишича, янги ташкилот яқин вақт ичида ассоциациянинг тузилмаси ва низом ҳужжатларини тасдиқлаши керак.