https://sputniknews.uz/20230510/markaziy-osiyo-turkiy-davlatlar-geografik-kengash-34788580.html
Марказий Осиёда туркий давлатлар географик кенгаши тузилди
Марказий Осиёда туркий давлатлар географик кенгаши тузилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент янги уюшманинг бош қароргоҳига айланади, биринчи раҳбар этиб Ўзбек география жамияти раҳбари Ойбек Норинбоев сайланди. Ўзбекистоннинг раислиги уч йил давом этади.
2023-05-10T09:23+0500
2023-05-10T09:23+0500
2023-05-10T12:48+0500
дунёда
қозоғистон
ўзбекистон
туркий давлатлар ташкилоти
туркий давлатлар географик кенгаши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0a/34788879_0:23:450:276_1920x0_80_0_0_a9f117e5e0f4de75ff7976af969567d8.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Марказий Осиё минтақасида янги интеграцион шаклланиш пайдо бўлди – Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон географик жамиятлари вакиллари Туркий давлатлар географик кенгашини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзолашди. Бу ҳақда "QazaqGeography" жамияти хабар берди.Тошкент янги уюшманинг бош қароргоҳига айланади, биринчи раҳбар этиб Ўзбекистон география жамияти раҳбари Ойбек Норинбоев сайланди. Ўзбекистоннинг раислиги уч йил давом этади.Янги уюшманинг мақсадлари туркийзабон илмий-тадқиқот институтлари ва жамоат бирлашмалари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақанинг тарихий-маданий мероси, шунингдек, экологик кун тартиби ва халқ дипломатиясини биргаликда ўрганишдан иборат.Географик кенгашни ташкил этиш ташаббускори "QazaqGeography" Қозоғистон Республика жамоат бирлашмаси бўлди.Қайд этилишича, янги ташкилот яқин вақт ичида ассоциациянинг тузилмаси ва низом ҳужжатларини тасдиқлаши керак.
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0a/34788879_26:0:425:299_1920x0_80_0_0_d2ba05354536401cde8755940da6b7fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон ўзбекистон
Марказий Осиёда туркий давлатлар географик кенгаши тузилди
09:23 10.05.2023 (янгиланди: 12:48 10.05.2023) Тошкент янги уюшманинг бош қароргоҳига айланади, биринчи раҳбар этиб Ўзбекистон география жамияти раҳбари Ойбек Норинбоев сайланди. Ўзбекистоннинг раислиги уч йил давом этади.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Марказий Осиё минтақасида янги интеграцион шаклланиш пайдо бўлди – Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон географик жамиятлари вакиллари Туркий давлатлар географик кенгашини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзолашди. Бу ҳақда "
QazaqGeography" жамияти хабар берди.
Тошкент янги уюшманинг бош қароргоҳига айланади, биринчи раҳбар этиб Ўзбекистон география жамияти раҳбари Ойбек Норинбоев сайланди. Ўзбекистоннинг раислиги уч йил давом этади.
Янги уюшманинг мақсадлари туркийзабон илмий-тадқиқот институтлари ва жамоат бирлашмалари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақанинг тарихий-маданий мероси, шунингдек, экологик кун тартиби ва халқ дипломатиясини биргаликда ўрганишдан иборат.
Географик кенгашни ташкил этиш ташаббускори "QazaqGeography" Қозоғистон Республика жамоат бирлашмаси бўлди.
“Биз Туркий давлатлар географик кенгашини ташкил этишда жиддий истиқболларни кўрамиз ва биргаликдаги ишлар ва унинг натижасига катта умид боғлаймиз”, - деди "QazaqGeography" раҳбари Орман Нурбаев.
Қайд этилишича, янги ташкилот яқин вақт ичида ассоциациянинг тузилмаси ва низом ҳужжатларини тасдиқлаши керак.