ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуасидаги Мангу аланга ва Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида иштирок этди.
Тошкентда Ғалаба куни муносабати билан “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуасида гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Церемония возложения цветов в к Вечному огню и могиле Неизвестного Солдата в мемориальном комплексе "Братские могилы" в Ташкенте.
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан бирга МДҲ ва бошқа бир қатор давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Церемония возложения цветов в к Вечному огню и могиле Неизвестного Солдата в мемориальном комплексе "Братские могилы" в Ташкенте.
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Иштирокчилар бу ерда дафн этилган аскар ва офицерларга ҳурмат бажо келтириш учун ёдгорлик олдига келишди. Улар Мангу олов ёнига гул қўйди ва Улуғ Ватан уруши қурбонларининг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Церемония возложения цветов в к Вечному огню и могиле Неизвестного Солдата в мемориальном комплексе "Братские могилы" в Ташкенте.
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Бу ерда 1399 нафар аскар ва офицернинг, жумладан, Улуғ Ватан уруши йилларида Тошкент шаҳрида жойлашган госпиталларда ҳалок бўлган 27 нафар Совет Иттифоқи Қаҳрамонларининг жасади дафн этилган.